Намоз ўқиб бўлинганида, икки томонга салом берилгач, қуйидаги дуолардан бири, ёки бир нечтаси ўқилади:

«Аллоҳумма, антас-салам ва минкас-салам, табарокта йа залжалали вал икром»
("Аллоҳ, сен Саломсан ва саломатлик Сендандир. Улуғлик ва икром эгаси, Сен Табарруксан.")

«Роббана, аатина фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар»
("Боббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин. Бизларни олов [дўзах] азобидан асра.")

«Алллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик.»
("Аллоҳ! Сени зикр қилишимга ёрдам бер. Сенга шукр қилишимга ёрдам бер. Сенга чиройли ибодат қилишимга ёрдам бер.")

«Роббана, тақоббал минна иннака антас-самиъул ъалийм, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур роҳийм»
("Роббимиз! Биздан қабул қил. Сен эшитувчи ва билувчисан. Тавбаларимизни қабул қил. Сен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи ва раҳмлисан.")

Намоз тугаганида юқоридаги дуолардан ўқилади. Кейин Қуръони Каримнинг бақара сурасидаги, «курсий ояти» номи билан машҳур оят ўқилади:

«Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуум. Лаа таъхузуҳу синатув ва лаа навм. Лаҳуу маа фис-самааваати ва маа фил ард. Ман-заллазии йашфаъу ъиндаҳу иллаа би-изниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳитууна бишайъим-мин ъилмиҳии иллаа бима шаа-а. Васиъа курсийюуҳус-самааваати вал-ард. Ва лаа йаудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал ъалиййул ъазийм»

Аллоҳим! Албатта, Сендан ёрдам сўрайман, Сендан ҳидоят сўраймиз. Сенга истиғфор айтамиз ва сенга тавба қиламиз. Сенга иймон келтирамиз ва сенга таваккал қиламиз. Сенга шукр қиламиз, сенга куфр қилмаймиз. Ким сенга фожирлик қилса уни ажратамиз ва тарк қиламиз.

Аллоҳим! Сенгагина ибодат қиламиз. Сенга намоз ўқиб, сенгагина сажда қиламиз. Сенггагина интиламиз ва шошиламиз. Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, азобинг кофирларга етувчидир.

اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَّهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَن ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِندَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِّنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ

Ҳалқ ичида «тасбеҳ айтиш» дейиладиган зикр қилиш усули уч қисмга бўлиданди:

  1. «Субҳаналлоҳи» [Аллоҳ покдир], деб 33 марта айтилади;
  2. «Алҳамдулиллаҳ» [Аллоҳга ҳамд бўлсин], деб 33 марта айтилади;
  3. «Аллоҳу акбар» [Аллоҳ буюукдир], деб 33 марта айтилади;

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр» ("Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз Зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У тирилтиради ва У ўлдиради. У ҳар бир нарсага қодирдир") — шу дуо ўқилгач, Аллоҳдан гуноҳларнинг кечирилишини, қилинган ибодатларнинг қабул бўлишини ва киши ўзига керакли ҳожатларни айтиб дуо қилади.