Намоз ўқишда юзимизни қаратадиган томон қибла дейилади. Қибла ҳозирги Саудия Арабистони давлатидаги Макка шаҳрида, Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъба ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни урушлар-жанжаллар, бузғунчи ишлар ҳаром қилинган жой, дейилади. У ерни «Байтуллоҳ» ёки «Байтул-атиқ» ҳам дейишади. Исломнинг бошланғич даврида мусулмонлар Ҳозирги Исроил давлати, Қуддус шахридаги Масжидул Ақсо тарафга қараб намоз ўқишган. Кейинчалик Қуръони Карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлган. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, бошқа жойдагилар эса Каъба жойлашган тарафга юзланиб намоз ўқийдилар. Қиблага қараб оёқ узатиш, ҳожат ушатиш, тупуриш одобсизликдир.

Намоз ўқиладиган жойга ўрнатилган меҳроб Каъба томонидан 45 даражагача оғиб, хато ўрнатилган бўлса, бу йўналишнинг хато эканлигини билиб туриш намоз ўқишга рухсат берилган. Агар оғишдаги хатолик 45 даража ёки ундан кўп бўлса, Каъба томонга қарамагани учун намози яроқсиз бўлади. Намоз ўқиладиган жойда қибла қайси томонда эканлигини билиш зарур. Киши ўзи аниқлай олмаса, биладиган одамдан сўраши зарур. Билувчи одам бор бўлганида сўрамасдан намоз ўқиса, дуруст бўлмайди. Қибла қайси томон эканини билмаса ёки сўраш имкони бўлмаса, атроф муҳитга қараб қиблани аниклашга ҳаракат қилинади ва кўнгли тортган томон қибла, деб жазм қилиб ўқилади. Кейин кибла томоннинг нотўғрилиги билинса ҳам, намозини қайта ўкимайди. Аммо қибла қайси томон эканини билмаганида уни аниқлашга ҳаракат қилмай бирор тарафга караб намоз ўқиса ва у томон кибла бўлса ҳам қиблани аниқлашга ҳаракат қилмагани учун намозини кайта ўқийди. Қибла қайси томон эканини аниклашга ҳаракат қилиб бир тўхтамга келгач, намозни бошлаган киши намоз пайтида қибла тўғрисидаги аҳди ўзгариб колса, кибла деб ўйлаган томонига бурилиб намозини давом эттираверади. Касаллиги ёки бирор хавф-хатар сабабли қиблага юзлана олмаган киши имкони бор томонга қараб намозини ўқийди.

Ўзбекистонда қибла ғарб томондан 14 даража чапда жойлашган. Бутун дунё учун намоз вақтлари ва қиблани қуйдаги саҳифамиздан билиб олиш мумкин: