Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир». . (Ҳадисни Термизий, Ибн Можа, имом Аҳмад ва имом Исҳоқ ривоят қилган)

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз– садақа, ҳар бир ҳамд айтишингиз–садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз)–садақа, ҳар бир такбирингиз–садақа, яхшиликка буюришингиз–садақа, ёмонликдан қайтаришингиз–садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир», - дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган)

Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиқиб, бир найза бўйи кўтарилганидан бошлаб, соат ўтгач бошланади ва пешин вақтидан бир соатча олдин тугайди. Зуҳо намозини ўқиш учун энг афзал вақт наҳорнинг тўртдан бири ўтганидан кейинги пайтдир. Бу намозда ўқиш учун махсус суралар шарт қилинмаган. Зуҳо намози икки ракат, ёки тўрт, ёки олти, ёки саккиз ракат қилиб ўқилади. Энг афзал миқдори тўрт ракатдир.