> >
(Жамоат билан, имомга эргашиб ўқилади. Жаноза намозида азон-такбир, руку ва саждалар бўлмайди. Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида тик туради. Жамоат имомнинг орқасидан саф тортиб туришади.)
«Имомга эргашиб жаноза намозини ўқишни ният қилдим» шаклида ният қилинади.
Имом қўлларининг кафтини қибла томонга қаратиган ҳолида,
бармоқларини эркин ҳолда қўйиб, уларни букмай бош
бармоқни қулоғининг юмшоғи баландлигида кўтариб,
«Аллоҳу
акбар»
дейди. Имомга эргашаётганлар ҳам худди шундай қилишади.
Шу вақтдан жаноза намози бошланган
ҳисобланади.
Қўллар қовуштирилади. Ўнг қўл кафти чап қўл кафтининг устига қўйилиб, ўнг қўлдаги бош бармоқ ва жимжилоқ билан чап қўл ошиғи ушланган ҳолда турилади. Қўллар киндик остида тутиб турилади. Нигоҳни ерга қаратилади. Маҳфий тарзда (овоз чиқармасдан) сано ўқилади.
Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва таала жаддука ва лаа илааҳа ғойрук.
«Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир»
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُك
Иккинчи марта
«Аллоҳу
акбар»
дейилади. Имомдан кейин эргашаётганлар ҳам шундай дейишади.
Бу такбирни ва бундан кейингиларини айтишда қўллар кўтарилмайди. Имом барча такбирларни жаҳрий (овоз чиқариб) айтади. Имомга эргашувчилар барча такбирларни махфий (овоз чиқармасдан) айтишади. Жаноза намозидаги ҳар бир такбир бир ракат ўрнида бўлгани учун, имомга эргашувчилар ҳам албатта бу такбирларни айтишлари шарт (акс ҳолда ўқиган намози дуруст бўлмайди). Такбирдан кейин саловат ўқилади:
Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан! Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
اللّهُـمَّ صَلِّ عَلـى مُحمَّـد، وَعَلـى آلِ مُحمَّد، كَمـا صَلَّيـتَ عَلـى إبْراهـيمَ وَعَلـى آلِ إبْراهـيم، إِنَّكَ حَمـيدٌ مَجـيد ، اللّهُـمَّ بارِكْ عَلـى مُحمَّـد، وَعَلـى آلِ مُحمَّـد، كَمـا بارِكْتَ عَلـى إبْراهـيمَ وَعَلـى آلِ إبْراهيم، إِنَّكَ حَمـيدٌ مَجـيد
Учинчи марта
«Аллоҳу
акбар»
дейилади. Имомдан кейин эргашаётганлар ҳам шундай дейишади.
Бу такбирни айтишда қўллар кўтарилмайди. Имом барча такбирларни жаҳрий (овоз чиқариб) айтади. Имомга эргашувчилар барча такбирларни махфий (овоз чиқармасдан) айтишади. Жаноза намозидаги ҳар бир такбир бир ракат ўрнида бўлгани учун, имомга эргашувчилар ҳам албатта бу такбирларни айтишлари шарт (акс ҳолда ўқиган намози дуруст бўлмайди). Такбирдан кейин маййит ҳаққига суннатда бўлган, ҳадисларда ривоят қилинган дуолардан бири ўқилади:
Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу
Аллоҳ, Уни мағфират қилгин ва унга раҳм қилгин
اللهم اغفر له وارحمه
Тўртинчи марта
«Аллоҳу
акбар»
дейилади. Имомдан кейин эргашаётганлар ҳам шундай дейишади.
Бу такбирни айтишда қўллар кўтарилмайди. Имом барча такбирларни жаҳрий (овоз чиқариб) айтади. Имомга эргашувчилар барча такбирларни махфий (овоз чиқармасдан) айтишади. Жаноза намозидаги ҳар бир такбир бир ракат ўрнида бўлгани учун, имомга эргашувчилар ҳам албатта бу такбирларни айтишлари шарт (акс ҳолда ўқиган намози дуруст бўлмайди).
Имом ўнг томондагилар ва фаришталарни ният қилиб, ўнг елкаси тарафга бошини буриб «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом беради. Шунда ҳамма эргашувчилар ҳам худди шу тарзда ўнг тарафга салом берадилар. Кейин имом чап тарафдагилар ва фаришталарни ният қилиб, чап елкаси тарафга бошини буриб, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ» деб салом беради. Шунда ҳамма эргашувчилар ҳам худди шу тарзда чап тарафга салом берадилар. Шу билан жаноза намози тугайди.