> >
«Холис Аллоҳ учун икки ракат нафл намозини
ўқишни ният қилдим» шаклида ният қилинади.
Қўллар кафтини қибла томонга қаратилган ҳолда,
бармоқларни эркин ҳолда қўйиб, уларни букмай бош
бармоқни қулоқнинг юмшоғи баландлигида кўтариб,
«Аллоҳу
акбар»
дейилади.
Шу вақтдан намоз бошланган
ҳисобланади.
Қўллар қовуштирилади. Ўнг қўл кафти чап қўл кафтининг устига қўйилиб, ўнг қўлдаги бош бармоқ ва жимжилоқ билан чап қўл ошиғи ушланган ҳолда турилади. Қўллар киндик остида тутиб турилади. Нигоҳни сажда қилинадиган жойга қаратилади.
Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ва табарокасмука, ва таала жаддука ва лаа илааҳа ғойрук.
«Аллоҳим! Сени поклаб ҳамдинг билан ёд этаман. Сенинг номинг табаррукдир, кибриёинг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқдир»
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُك
Таъавуз
айтилади.
Басмала
билан биргаликда Фотиҳа сураси
ўқилади.
Алҳамдулиллаҳи роббил ъааламийн (2) Ар-роҳмаанир роҳийм (3) Маалики явмиддийн (4) Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн (5) Иҳдинас-сиротол мустақийм (6) Сиротол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдзууби ъалайҳим валаззоллийн (7)
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. 2. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. 3. У Роҳман ва Роҳийм... 4. У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. 5. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. 6. Бизни тўғри йўлга бошлагин. 7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ (1) الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (2) الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ (3) مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ (4) إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ (5) اهدِنَا الصِّرَاطَ المُستَقِيمَ (6) (صِرَاطَ الَّذِينَ أَنعَمتَ عَلَيهِمْ غَيرِ المَغضُوبِ عَلَيهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ (7
А лам таро кайфа фаъала Роббука би асҳабил фийл (1) А лам йажъал кайдаҳум фии тадзлийл (2) Ва арсала ъалайҳим тойрон абаабийл (3) Тармийҳим биҳижааротим мин сижжийл (4) Фажаъалаҳум каъасфим маъкуул (5)
Роббинг фил соҳибларини нима қилганини билмадингми? (1) Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими? (2) Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими? (3) Лойдан пиширилган тошларни отадиган. (4) Бас, уларни қуритиб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими? (5)
أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصْحَابِ الْفِيلِ (1) أَلَمْ يَجْعَلْ كَيْدَهُمْ فِي تَضْلِيلٍ (2) وَأَرْسَلَ عَلَيْهِمْ طَيْرًا أَبَابِيلَ (3) تَرْمِيهِم بِحِجَارَةٍ مِّن سِجِّيلٍ (4) فَجَعَلَهُمْ كَعَصْفٍ مَّأْكُولٍ (5
«Аллоҳу акбар» дея туриб энгашилади. Иккала қўллар билан тизза ушланади. Бунда қўл ва оёқлар букланмаган бўлади. Намозхон орқа гарданини ҳам текис тутиши керак. Бошнинг баландлиги меъёрда ушланади. Оёқ устиларига назар солиб турилади. Рукуъда турган ҳолда уч марта «Субҳана роббийал-ъазийм» дейилади.
Рукуъдан қайтиб турилади. Бунда қадни тиклаётган вақтда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейилади. Қовмада турилганда қўллар боғланмасдан, ён томонда тутилади. Шундай туриб «Роббанаа, лакал-ҳамд» дейилади.
«Аллоҳу акбар» дея туриб саждага борилади. Бунда дастлаб тиззалар, сўнг қўллар, кейин бурун ва пешона ерга қўйилади. Сажда вақтида қўл тирсаклари ерга ҳам, биқинга ҳам текказилмайди. Оёқ бармоқларининг учи қибла томонга қаратиб букилади. Саждада турган ҳолда уч марта Субҳана Роббийал-аъло дейилади.
«Аллоҳу акбар» деб айта туриб саждадан бош кўтарилади. Чап оёқ ёнбошлатилиб, устига ўтирилади. Бу вақтда ўнг оёқ кифти тик тутиб турилади, ўнг оёқ бармоқлари букилиб, учлари қиблага қаратилади. Икки қўл кафтлари сонларнинг устига қўйилади. Бармоқлар учлари тизза баробарида тутилади. Назарни кўкракга қаратилади.
«Аллоҳу акбар»
деб иккинчи марта саждага борилади. Саждада
турган ҳолда уч марта
«Субҳана
Роббийал-аъло»
дейилади.
Алҳамдулиллаҳи роббил ъааламийн (2) Ар-роҳмаанир роҳийм (3) Маалики явмиддийн (4) Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн (5) Иҳдинас-сиротол мустақийм (6) Сиротол-лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдзууби ъалайҳим валаззоллийн (7)
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. 2. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. 3. У Роҳман ва Роҳийм... 4. У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. 5. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. 6. Бизни тўғри йўлга бошлагин. 7. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ (1) الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (2) الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ (3) مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ (4) إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ (5) اهدِنَا الصِّرَاطَ المُستَقِيمَ (6) (صِرَاطَ الَّذِينَ أَنعَمتَ عَلَيهِمْ غَيرِ المَغضُوبِ عَلَيهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ (7
Ли ийлаафи қуройш (1) Ийлаафиҳим риҳлаташ-шитааи вас-сойф (2) Фалйаъбудуу Робба ҳаазал байт (3) Аллазии атъамаҳум мин жуъив-ва ааманаҳум мин ховф (4)
Қурайшнинг лозим тутиши учун! (1) Уларнинг қиш ва ёз сафарларини лозим тутиши учун! (2) Бас, улар мана шу Байтнинг Роббига ибодат қилсинлар. (3) У уларни очликдан тўқ қилган, хавфдан омон қилгандир. (4)
لِإِيلَافِ قُرَيْشٍ (1) إِيلَافِهِمْ رِحْلَةَ الشِّتَاء وَالصَّيْفِ (2) فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ (3) الَّذِي أَطْعَمَهُم مِّن جُوعٍ وَآمَنَهُم مِّنْ خَوْفٍ(4
«Аллоҳу акбар» дея туриб энгашилади. Иккала қўллар билан тизза ушланади. Бунда қўл ва оёқлар букланмаган бўлади. Намозхон орқа гарданини ҳам текис тутиши керак. Бошнинг баландлиги меъёрда ушланади. Оёқ устиларига назар солиб турилади. Рукуъда турган ҳолда уч марта «Субҳана роббийал-ъазийм» дейилади.
Рукуъдан қайтиб турилади. Бунда қадни тиклаётган вақтда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дейилади. Қовмада турилганда қўллар боғланмасдан, ён томонда тутилади. Шундай туриб «Роббанаа, лакал-ҳамд» дейилади.
«Аллоҳу акбар»
дея туриб саждага борилади.
Бунда дастлаб тиззалар, сўнг қўллар, кейин бурун ва пешона ерга қўйилади.
Сажда вақтида қўл тирсаклари ерга ҳам, биқинга ҳам текказилмайди.
Оёқ бармоқлари қибла томонга букилади. Саждада турган ҳолда уч
марта
«Субҳана
Роббийал-аъло» дейилади.
«Аллоҳу акбар» деб айта туриб саждадан бош кўтарилади. Чап оёқ ёнбошлатилиб, устига ўтирилади. Бу вақтда ўнг оёқ кифти тик тутиб турилади, ўнг оёқ бармоқлари букилиб, учлари қиблага қаратилади. Икки қўл кафтлари сонларнинг устига қўйилади. Бармоқлар учлари тизза баробарида тутилади. Назарни кўкракга қаратилади.
«Аллоҳу акбар»
деб иккинчи марта саждага борилади.
Саждада турган ҳолда уч марта
«Субҳана
Роббийал-аъло» дейилади.
Аттаҳиййату лиллаҳи вассолавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка аййуҳан- набиййу ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Ассаламу ъалайна ва аълаа ибаадиллааҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.
Барокатли табриклар ва покиза салавотлар Аллоҳ учундир. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин. Бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман ва албатта, Муҳаммад - Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бераман
التَّحِيّـاتُ للهِ وَالصَّلَـواتُ والطَّيِّـبات ، السَّلامُ عَلَيـكَ أَيُّهـا النَّبِـيُّ وَرَحْمَـةُ اللهِ وَبَرَكـاتُه ، السَّلامُ عَلَيْـنا وَعَلـى عِبـادِ للهِ الصَّـالِحـين . أَشْـهَدُ أَنْ لا إِلـهَ إِلاّ الله ، وَأَشْـهَدُ أَنَّ مُحَمّـداً عَبْـدُهُ وَرَسـولُه
Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа али Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳима ва ъалаа али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид.
Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан! Аллоҳим! Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига Ўз баракангни нозил қилганингдек, Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилгин! Албатта, Сен мақталган, улуғланган Зотсан!
اللّهُـمَّ صَلِّ عَلـى مُحمَّـد، وَعَلـى آلِ مُحمَّد، كَمـا صَلَّيـتَ عَلـى إبْراهـيمَ وَعَلـى آلِ إبْراهـيم، إِنَّكَ حَمـيدٌ مَجـيد ، اللّهُـمَّ بارِكْ عَلـى مُحمَّـد، وَعَلـى آلِ مُحمَّـد، كَمـا بارِكْتَ عَلـى إبْراهـيمَ وَعَلـى آلِ إبْراهيم، إِنَّكَ حَمـيدٌ مَجـيد
Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар
Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!
رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ
Ўнг томондагилар ва фаришталарни ният қилиб, ўнг тарафга
«Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳ» деб салом берилади.
Кейин чап тарафдагилар ва фаришталарни ният қилиб, чап тарафга «Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳ» деб салом берилади.
Шу билан икки ракатли нафл намози якунланади.